АсосийЖамият

Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида бир қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 08:00 атрофида Андижон туманида яшовчи 23 ёшли қиз руҳий ҳолати ўзгаргани сабаб Андижон шаҳри Ишчилар маҳалласи ҳудудидаги Навоий шоҳ кўчаси устида жойлашган кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тезкор-тергов гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан мазкур кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар