АсосийЖамият

Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс Ички ишлар бош бошқармасининг “102” рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилгани ҳақидаги аудиолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг шахси аниқланиб, у маъмурий жавобгарликка тортилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 2026 йил 7 январь куни Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида кўриб чиқилган ишда фуқаро А.К. 6 январь куни маст ҳолатда “102” рақамига қўнғироқ қилиб, махсус хизматларни қасддан алдаб чақиргани маълум бўлган.

Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддасига асосан айбли деб топиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари — 1 млн 236 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар