АсосийЖамият

Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

Ҳайдовчи ёки йўловчиларга тиббий маълумотнома асосида камар тақмаслик рухсат этилади.

'Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчилар ва йўловчилар учун хавфсизлик камарини тақмаслик мумкин бўлган касалликлар ва ҳолатлар рўйхатини тасдиқлади. Бу рўйхат 2025 йил 24 декабрдаги 29-сонли буйруқ билан тасдиқланиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, камар тақиш соғлиқ учун зарарли ёки жисмонан имконсиз бўлган ҳолатларда фуқароларга рухсат этилади. Бундан фойдаланиш учун махсус электрон тиббий маълумотнома талаб этилади.

Рўйхатга жароҳатлар (умров, тош суяги, қовурғалар, елка камари, умуртқа поғонаси синишлари), ўпка ва юрак касалликлари, бронхиал астма, КОАҲнинг оғир шакллари, морбид семизлик (ТМИ ≥ 40), 150 смдан паст бўй, кўкрак ва қорин жарроҳлигидан кейинги ҳолатлар, кўкрак имплантлари ва қўл ҳаракатини чекловчи неврологик патологиялар киритилган.

Тиббий маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” тизими орқали бепул расмийлаштирилади ва касаллик турига қараб 2 ойдан муддатсиз берилиши мумкин. Маълумотномасиз камар тақмаслик йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар