АсосийСиёсат

Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

'Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади'ning rasmi

2026–2030 йилларда соҳада янги молиявий ва бошқарув модели жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь куни кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 44 мингдан ортиқ кўп квартирали уйларда 7,1 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга 900 дан зиёд бошқарув сервис компаниялари, 200 дан ортиқ ширкатлар хизмат кўрсатмоқда, 856 та уйда эса ўзини ўзи бошқариш тизими жорий этилган.

Сўнгги йилларда кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, умумий мулкни таъмирлаш ҳамда муҳандислик коммуникацияларини янгилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Бироқ бошқарув компаниялари фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш, хизматлар турини кенгайтириш долзарб бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан 2026–2030 йилларда айрим шаҳар ва туманларда кўп хонадонли уйларни бошқаришнинг кластер тизимини ҳуқуқий эксперимент сифатида жорий этиш таклиф қилинди. Эксперимент доирасида уйлар ҳолати таҳлил қилиниб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади, камида 7 минг хонадондан иборат лотлар шакллантирилади ва 5 йиллик ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади.

Бошқарувчи ташкилотлар “Менинг уйим” ахборот тизими орқали мулкдорлар овози билан танланади. Мажбурий бадаллар ва барча қўшимча даромадлар айнан шу тизим орқали ҳисобга олинади. Ҳисоботлар ўз вақтида киритилмаган тақдирда, мажбурий бадалларни ҳисоблаш вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, “Турар-жой” миллий ахборот тизимини босқичма-босқич ишга тушириш, соҳани рақамлаштириш ва диспетчерлик хизматларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбари масъулларга қисқа муддатда соҳанинг сармоя жозибадорлигини ошириш, уй-жой мулкдорлари ва бошқарув сервис компаниялари учун манфаатли, шаффоф ва иқтисодий жиҳатдан барқарор тизим яратиш бўйича топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2026 13:28

    Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди, дея ёзди Саида Мирзиёева.

    'Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 09:45

    Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида Покистон Ислом Республикаси президенти Асиф Али Зардарий билан тор доирада ва делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 08:53

    Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Исломободда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 04:48

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

    Президент администрацияси раҳбари Маулен Ашимбаев билан нималарни муҳокама қилди?

    'Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 13:14

    Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди

    Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

    'Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 08:25

    Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди

    Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.