АсосийЖамият

Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ташаббусга қўшилиш таклифи билан мурожаат қилди.

'Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига йўллаган мактубида Яқин Шарқдаги можароларни ҳал этишга қаратилган халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф билдирган. Мазкур ташаббус 2025 йил 29-сентабрда эълон қилинган бўлиб, у Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режа асосида ишлаб чиқилган ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган.

Ташаббус доирасида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни таъминлашга масъул бўлган давлатларни бирлаштирувчи янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини ташкил этиш кўзда тутилган. Ўзбекистонга ушбу кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев жавоб мактубида Ўзбекистон мазкур ташаббусни Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам, деб баҳолаб, Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр эканини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.