Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тарзда сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш, шунингдек, айрим маълумотларни чет элда қайта ишлаш ва сақлаш учун хавфсизлик, халқаро стандартларга риоя этиш ва ваколатли орган талабларини бажариш каби шартларни жорий этиш белгиланган.
Ушбу ўзгартиришлар орқали халқаро тўлов тизимларини Ўзбекистонга жалб қилиш, сармоя муҳитини янада яхшилаш, рақамли хизматлар бозорини кенгайтириш ҳамда фуқаролар ва сайёҳлар учун замонавий тўлов имкониятлари яратилади.
Маълумот учун, 2025 йил ноябрь ойида Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилиши маълум қилинган эди.






