АсосийЖамият

Мавжуд бўлмаган автомобилларни миллиардлаб сўмга сотган эркакка ҳукм ўқилди

Telegram орқали юзлаб фуқароларни алдаб, қарийб 5 млрд сўм зарар етказган шахс 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

'Мавжуд бўлмаган автомобилларни миллиардлаб сўмга сотган эркакка ҳукм ўқилди'ning rasmi

Мавжуд бўлмаган автомобилларни арзон нархларда сотишни ваъда қилиб, юзлаб фуқароларни алдаган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган, 1999 йилда туғилган М.А. Telegram мессенжерида “Ёлғиз бўри” номи билан аккаунт очиб, автомобиллар савдосига оид каналларда ўзига тегишли бўлмаган қимматбаҳо машиналар сотилаётгани ҳақида эълонлар жойлаштирган. Хусусан, BYD ва Toyota Prado русумли автомобиллар арзонлаштирилган нархларда таклиф қилинган.

Ишонч уйғотиш мақсадида у автомобилларнинг ишлаб чиқарилган йили, босиб ўтган масофаси ва техник ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар бериб, интернет ва учинчи томон манбаларидан олинган фотосуратлар асосида видеолар тарқатган.

Фирибгар салонларда 80–90 минг доллар турадиган автомобилларни 50 минг долларга таклиф қилиб, харидорлардан 2 минг доллардан 5 минг долларгача бошланғич тўлов ўтказишни талаб қилган. Пуллар учинчи шахслар номига очилган виртуал ҳисобларга ўтказилгандан сўнг эса у мулоқотни тўхтатиб, ёзишмаларни ўчириб ташлаган.

Натижада у фуқароларга жами 4 млрд 800 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказган. Суд ҳукми билан М.А. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:28

    Ўзбекистонда асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

    Қонун лойиҳасига кўра, давлат органининг қарор ёки ҳужжатига ишониб, виждонан ҳаракат қилган фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари қатъий ҳимоя қилинади.

    'Президент спорт соҳасидаги 2025 йил натижалари ва 2026 йил режалари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:56

    Президент спорт соҳасидаги 2025 йил натижалари ва 2026 йил режалари билан танишди

    Яқин истиқболда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонини 17 миллион нафарга етказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    'Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:01

    Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда

    Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

    'Наманганда алиментдан қарздор ота панжарадан ошиб қочишга уринди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:27

    Наманганда алиментдан қарздор ота панжарадан ошиб қочишга уринди

    Алиментдан 30 миллион сўм қарзи бўлган шахс қўлга олинаётган пайтда қочишга ҳаракат қилди.

    'Фарғонада ҳайдовчи ўзбошимчалиги оқибатида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    '“Ўзгидромет” қор кўчиши хавфи бўйича тезкор огоҳлантириш эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:44

    “Ўзгидромет” қор кўчиши хавфи бўйича тезкор огоҳлантириш эълон қилди

    Республика тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.