АсосийЖамият

Поп туманида ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманида ер масалалари билан боғлиқ икки ҳолатда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб, улар тезкор тадбирлар давомида фош этилди.

'Поп туманида ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 1988 йилда туғилган фуқарога деҳқон хўжалиги учун 49 йилга ажратилган 30 сотих ер майдонини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш ва унинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлатиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 1000 АҚШ долларини таниши орқали олган вақтида ушланган.

Яна бир ҳолатда эса Давлат кадастрлари палатасининг Поп туман филиали ходими давлат захирасидаги 10 сотих ер майдони ва унда қурилган уй-жойни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 900 АҚШ доллари ва 4,8 миллион сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли моддалар асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аэропортлари 2025 йилда 15 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Ўзбекистон аэропортлари 2025 йилда 15 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

    2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 128 972 та авиарейс амалга ошириб, 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатди.

    'Ўзбекистонда олтин нархи рекорд даражада қимматлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    Ўзбекистонда олтин нархи рекорд даражада қимматлади

    Бугун, 21 январь куни Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймаларининг бир грамми янги рекорд — 1 млн 894 минг 820 сўмга баҳоланмоқда.

    'Журналист Эльёр Тожибоев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:34

    Журналист Эльёр Тожибоев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Марғилон шаҳри суди “Антикоррупция” нашри мухбири Эльёр Тожибоевни бир қатор жиноятларда айбдор деб топиб, 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди.

    'Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловёв ишдан бўшатилдими?'ning rasmi

    Жамият 20.01.2026 19:18

    Марказий Осиё давлатларига “тош отган” Соловёв ишдан бўшатилдими?

    Ижтимоий тармоқларда россиялик пропагандист таҳликали баёнотидан кейин ишдан олингани айтилмоқда.

    'My.gov сайтида пенсияни нақд пулга ўтказиш хизмати ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2026 16:08

    My.gov сайтида пенсияни нақд пулга ўтказиш хизмати ишга туширилди

    Хизматдан фойдаланиш учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас.

    'Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2026 16:05

    Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

    Судда қиз костюмни яратишда давлат рамзларидан илҳомланганини ва фақат байроқ рангларидан фойдаланганини айтган.