АсосийЖамият

Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди

Айни пайтда ушбу ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ўзбекистонликларнинг аҳволи ўрганилди.

'Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди'ning rasmi
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Туркиянинг Сиверек туманида жойлашган “Marmara” ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясига навбатдаги консуллик ташрифини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Муассасага ташриф давомида Туркияда содир этган жиноятлари учун қамоқда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан суҳбатлашилди. Уларнинг аҳволи ҳақида маълумот олинди, жазони ўташ шароитлари ўрганилди, зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Аввалги ташрифда ҳамюртларимиз ўзбек тилидаги адабиётлар сўраган эди. Шу боис, Бош консулхона ташаббуси ва Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Асахи” ва “Ҳилол нашр” босмахоналари кўмагида муассаса кутубхонасига Ўзбекистондан олиб келинган 100 дан ортиқ маърифий, илмий, диний ва оммабоп адабиётлар тўплами тақдим этилди.

Ташриф давомида тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг яшаш шароитлари, озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизматдан фойдаланиш ва яқин қариндошлари билан телефон орқали мулоқот қилиш тартиби ўрганилди.

Фуқаролар билан якка тартибда ўтказилган суҳбатларда уларни қийнаётган муаммолар аниқланиб, ҳуқуқ ва эркинликлари, Туркия қонунчилигида белгиланган мажбуриятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ташриф якунлари бўйича Бош консулхона томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    'АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:23

    АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.

    'Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди

    Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди.

    'Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади

    Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларини очиқлади.