АсосийЖамият

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилади

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.

'Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилади'ning rasmi

Бугун кечаси Ўзбекистон ҳудуди совуқ антисиклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан бугун кундузи 0...-3 даража совуқ, кечаси 24 январда -5...-8 даража совуқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

24 январь куни кундузи совуқ антисиклон Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва совуқ ҳаво массасларининг таъсири аста-секин кучсизланади. Ҳарорат кундузи 0...+3 даража илиқ атрофида бўлади.

25 январь якшанба куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Кечалари -3...+2 даража, кундуз кунлари +5...+8 даража бўлади.

23-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда кучсиз қор ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида эртага куннинг ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

25 январь куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларидан ташқари республиканинг айрим жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин,.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин.

24-25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Якшанба куни асосан ёмғир кўринишида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи -1...-3 даража совуқ бўлади. Шанба куни кечаси -6...-8 даража совуқ, кундузи 0...+2 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси -1...+1 даража, кундузи +5...+7 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди

    1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингга етказиш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 фоизга тушириш жорий йил учун вазифа этиб белгиланди.

    'Ўзбекистонда доллар бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:35

    Ўзбекистонда доллар бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда бир йилда камбағаллик даражаси 5,8 фоизга, ишсизлик эса 4,8 фоизга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:33

    Ўзбекистонда бир йилда камбағаллик даражаси 5,8 фоизга, ишсизлик эса 4,8 фоизга тушди

    Шунингдек, ўтган йили иқтисодиёт дастлабки прогнозга нисбатан анча юқори, яъни 7,7 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 147 миллиард доллардан ошган.

    'Ўқотар қуроллар назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Ўқотар қуроллар назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

    Мутасадди идоралар томонидан ўқотар қуролларни рўйхатга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши, ноқонуний қурол-яроғ айланмасига барҳам бериш юзасидан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

    'Туризм ва хизматлар учун замонавий инфратузилма барпо этилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Туризм ва хизматлар учун замонавий инфратузилма барпо этилмоқда

    Республика бюджетидан ажратилган 150 миллиард сўм ҳисобига бу ердаги 576 та хонадон миллий кўринишда таъмирланиб, маҳалла тарихий муҳитга уйғун қиёфа касб этди.

    'Туркияда онасидан айрилган бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:25

    Туркияда онасидан айрилган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Бола бир неча йил давомида суриялик ва ўзбекистонлик аёллар томонидан парвариш қилингани маълум бўлган.