АсосийЖамият

“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

'“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида яна бир муҳим масалага тўхталди. 

Бутун республикада аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича катта тадбир бошланган.  

Ҳозиргача жами 7 миллион 613 минг хонадондан 4 миллион 776 минги рўйхатдан ўтди. Лекин бу борадаги ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент вилоятида секин кечмоқда. 

“Бундай муҳим тадбир 37 йил ичида биринчи марта ўтказиляпти. 

Рўйхатга олиш – ҳар бир маҳалла, ҳар бир оиланинг реал ҳолатини аниқлаш, келгуси режаларни шунга қараб белгилаш, энг асосийси, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган самарали механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади”,

 – деди давлатимиз раҳбари ва барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.  

Йиғилишда туман ҳокимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот ва таклифлари тингланди.

    Бошқа янгиликлар