АсосийЖамият

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди

Республиканинг 6 ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик ва психотроп дори савдоси билан шуғулланувчилардан тортиб, хонадонида қиморхона ташкил қилган “бизнесмен” ҳам қўлга олинди.

'ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди'ning rasmi

Мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 20 январидан бошлаб ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида республика миқёсида тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Гулистон шаҳрида ҳаракатланаётган 2002 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчининг уяли телефонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларига оид маълумотлар олинди.

Тезкор суриштирув тадбирлари натижасида, у 2025 йилнинг декабрь ойидан буён “Телеграм” мессенжеридаги тегишли каналларда бир вақтнинг ўзида “кладмен” ва “кимёгар” лавозимларида ишлаб келганлиги ҳамда Гулистон шаҳрида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланди.

Ушбу манзилдан тахминий чакана нархи 1,8 млрд сўмга тенг бўлган 2 кг 787 гр “Прегабалин”, капсула кўринишидаги 1900 дона “Прегабалин” ва 150 дона “Тропикамид” ҳамда 1 литр “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланиладиган турли анжомлар расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1983, 1988 ва 1998 йилларда туғилган 3 нафар шахс 36 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситасини шартли харидорга 3 млн сўмга сотган вақтларида ушланди. Шунингдек, уларга тегишли “Спарк” русумли автомашинадан 108 дона “Регапен” ва 89 дона “Зардекс” дорилари ҳам олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан бири томонидан Юнусобод туманида ижарага олинган хонадондан ҳам келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 7784 дона “Регапен” ва 200 дона “Зардекс” дорилари олинди. 

Дастлабки суриштирув давомида, уларни бу турдаги дори воситалари билан Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро таъминлаб келганлиги аниқланиб, Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 5000 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пойтахтга олиб келган вақтида, у ҳам ушланди.

Тезкор тадбирлар натижасида жами 13217 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида пойтахтимизнинг М.Улуғбек туманида товламачилик жиноятини содир этган гуруҳ қўлга олинди. Жумладан, 1995 й.т. шахс ўзининг 4 нафар шериклари билан биргаликда осон пул топиш мақсадида 2 нафар фуқарони уриб, тан жароҳати етказиш йўли билан уларнинг 500 АҚШ долларини ўзлаштириб олишган. Мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 2003 й.т. шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 169, 104, 227, 168-моддалари билан бир неча маротаба судланган бўлсада, тўғри йўлга ўтмасдан, ҳозирда “Малика” савдо мажмуасида телефон олди-сотдиси билан шуғулланиб, ўзгаларга нисбатан безорилик, товламачилик ва зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириб келган.

Хусусан, у аввалдан ўзига таниш бўлган фуқарога пулини кейинроқ бериш шарти билан 4 дона “iPhone 17 Pro Max” русумли телефонини сотган бўлсада, лекин ўртада юзага келган келишмовчилик туфайли ўткир тиғли жисм билан унинг юз ва қорин қисмига кўп маротаба уриб, жиддий тан жароҳати етказган.

Ҳозирда у қўлга олиниб, Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи, 1967 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида 10 нафар фуқаро иштирокида қимор ўйинларини ташкил этганлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қимор ўйинига тикиб ўйналаётган жами 140 млн сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда қиморхона ташкилотчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қолган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига мувофиқ чора кўрилди, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.

    'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

    Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?

    'Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    '“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    “Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

    Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.