АсосийЖамият

“А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ўзгарди

2026 йил 1 февралдан бошлаб “А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнида бир қатор янги тартиблар кучга кирди.

'“А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ўзгарди'ning rasmi

Янги тартибга кўра, ҳайдовчиликка оид назарий билимларни энди ўқув марказига бормасдан — онлайн ёки офлайн курслар орқали, шунингдек, мустақил тарзда ўрганиш мумкин бўлади. Бироқ амалий машғулотлар мажбурий бўлиб қолади.

Амалий машғулотлар давлат ёки хусусий автоўқув марказларида тўлиқ ўтилади. Шундан сўнг номзодлар назарий ва амалий имтиҳон топширади.

Шунингдек, амалиётни тугатганлик ҳақидаги маълумотнома электрон шаклда расмийлаштирилади. Аввал амал қилган ўқув гуруҳларини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ)да рўйхатдан ўтказиш талаби эса бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар