АсосийЖамият

“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиевга халқ табобати билан ноқонуний шуғуллангани учун жазо тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, табибда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш лицензияси мавжуд эмас.

'“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиевга халқ табобати билан ноқонуний шуғуллангани учун жазо тайинланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ўзини халқ табобати билан шуғулланувчи “мутахассис” сифатида танитиб келган Иқбол Салиевда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун қонунан талаб этиладиган лицензия мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Маълум қилинишича, Салиев Ўзбекистон Халқ табобати ассоциацияси аъзолиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлса-да, ушбу ҳужжат тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бермайди. Амалдаги қонунчиликка кўра, халқ табобати усуллари орқали тиббий фаолият билан шуғулланиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида мумкин.

Шунингдек, бундай хизматларни кўрсатиш учун инсон анатомияси, физиологияси, фармакология, диагностика ҳамда биринчи тиббий ёрдам бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Иқбол Салиевда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш лицензияси мавжуд эмас. Халқ табобати ассоциацияси эса мазкур фаолият бўйича лицензия беришга ваколатли орган ҳисобланмайди.

Маълумот ўрнида: Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан Салиев Иқбол Пулатович халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун МЖтКнинг 59–5-моддаси 3-қисми асосида 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Мутахассислар фуқароларни тиббий хизмат олишда ҳушёр бўлишга, фақат лицензияга эга муассаса ва шахсларга мурожаат қилишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:37

    1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади

    2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор кундалик хизматлар учун фақат электрон тўлов шакллари амал қилади.

    'Фуқаро авиациясини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:16

    Фуқаро авиациясини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Нaвoий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва авиация корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

    '“А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:12

    “А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ўзгарди

    2026 йил 1 февралдан бошлаб “А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнида бир қатор янги тартиблар кучга кирди.

    'Трамп ядровий қурол бўйича музокараларга Хитойни жалб қилмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Трамп ядровий қурол бўйича музокараларга Хитойни жалб қилмоқчи

    АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий қуролларни назорат қилиш ва чеклаш бўйича музокараларга Хитойни ҳам қўшиш ниятида.

    'Япония океан тубидан ноёб ер элементларини топди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:44

    Япония океан тубидан ноёб ер элементларини топди

    Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу ҳудудда 16 миллион тоннадан ортиқ ноёб ер элементлари мавжуд бўлиши мумкин.

    'Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:41

    Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди

    Тошкентдаги олий таълим муассасаси талабаси Телеграм орқали тақиқланган диний контент тарқатгани учун қўлга олинди.