Нашр маълумотига кўра, бу ҳолат Маскка тегишли SpaceX компанияси унинг ўзига қарашли сунъий интеллектга ихтисослашган xAI компаниясини сотиб олганидан сўнг кузатилган. Ушбу битим Маск бойлигини 84 млрд долларга ошириб, уни 852 млрд долларга етказган.
“Forbes” рейтингининг иккинчи поғонасидан Google ҳаммуассиси Ларри Пейж ўрин олган бўлиб, унинг бойлиги 281 млрд доллар деб баҳоланган.
Маълумот учун, Маск 2021 йил январь ойида илк бор дунёнинг энг бой инсонига айланган, ўшанда унинг бойлиги 190 млрд долларни ташкил этган эди.






