Марказий банк ахборотига кўра, хакерлик ҳужуми сабаб банк тизимлари ёки тўлов инфратузилмасига зарар етгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ. Шунга қарамай, фуқаролардан ҳушёрликни йўқотмаслик сўралмоқда.
Хусусан, номаълум ҳаволаларга кирмаслик, банк карта маълумотлари, СМС-кодлар ва паролларни бегоналарга бермаслик, фақат расмий манбаларга ишониш тавсия этилди. Шубҳали ҳолатларга дуч келинганда эса тегишли идораларга мурожаат қилиш зарурлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни ижтимоий тармоқларда 15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда расмий текширувлар олиб борилмоқда. Аввалроқ Тошкентда банк иловалари орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги маблағларни ўзлаштиришга уринган шахслар қўлга олингани ҳам маълум қилинган эди.






