АсосийЖамият

Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади

Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф сабаб Ўзбекистон Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришни вақтинча тақиқлади.

'Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади'ning rasmi

Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг қарорига асосан, Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушлар импортига, шунингдек, Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарларни олиб киришга 2026 йил 29 январдан бошлаб чеклов жорий этилган.

Мазкур чора Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) ҳамда очиқ манбалар маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар