Кеча, 5 февраль куни Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Мегҳалая штатида ноқонуний кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида камида 18 ки ҳалок бўлди, яна саккиз ки жароҳат олди.
Полиция маълумотига кўра, портлаш қутқарув ишлари давомида аниқланган ва конь “каламуш тешиги” деб аталувчи, 2014 йилдан бери расмий тақиқланган ноқонуний конлардан бири бўлган.
Портлашдан сўнг ёниб кетган конь ҳудудида заҳарли газ тўплангани маълум қилинди.
Ҳозирда суд-тиббий экспертиза ва кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мегҳалая штати бош вазири Конрад Конгал Сангма ҳодиса юзасидан тергов эълон қилган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдирди.






