АсосийЖамият

Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади

8 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет маълумотига кўра, республика ҳудудларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан ғарбга ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат Қорақалпоғистон ва Навоий шимолида кечаси 0–5° совуқ, кундузи 3–8° илиқ, марказий ҳудудларда кечаси 0–5° илиқ, кундузи 10–15° илиқ, жанубда эса кундузи 15–20° илиққача кўтарилади. 

Фарғона водийсида кундузи 7–12° илиқ бўлади, тоғли ҳудудларда кечаси 8–13° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар