АсосийЖамият

АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.

'АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси Бруклинда ЙТҲ оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлганини хабар қилди. ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.

“Марҳум қизалоқнинг онасига, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтиб тўлдириб бўлмас йўқотиш муносабати билан самимий ва чуқур таъзия билдирамиз. Бош консулхона боланинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги тегишли ваколатли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда”, дейилади Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги дипломатик муассасалари марҳуманинг оиласига биринчи мурожаатданоқ ва тўлиқ ҳажмда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар