АсосийДунё

Исроил АҚШни Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

Исроил Эрон баллистик ракеталар бўйича белгиланган “қизил чизиқ”дан ўтган тақдирда, Теҳронга қарши якка ҳолда ҳарбий зарба беришга тайёр эканини АҚШга маълум қилди.

'Исроил АҚШни Эронга зарба бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

“The Jerusalem Post” хабарига кўра, Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари америкалик ҳамкасбларига Эроннинг баллистик ракета дастури мамлакат мавжудлиги учун жиддий таҳдид солаётганини билдирган.

Шу муносабат билан, зарурат туғилса, Тель-Авив мустақил равишда ҳаракат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлаган.

Исроил томони АҚШга Эрон ракета дастурининг самарадорлигини пасайтиришга қаратилган тезкор режаларни ҳам тақдим этган. Нашр манбаларининг айтишича, ҳозирча Эрон “қизил чизиқ”дан ўтмаган, бироқ вазият доимий равишда кузатиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар