АсосийДунё

Оҳангаронда 30 млн долларлик “Premier” корхонаси ишга тушади

Лойиҳа доирасида 250 та иш ўрни яратилиб, йиллик 4 млн долларлик экспорт амалга оширилади.

'Оҳангаронда 30 млн долларлик “Premier” корхонаси ишга тушади'ning rasmi

Тўлиқ қувватга чиққанидан сўнг 87 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташрифи давомида “Premier” маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг Fajr Al Mustaqbal General Trading компанияси билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Унинг умумий қиймати 30 миллион долларни ташкил этади. Ҳозирга қадар қурилиш ишлари 95 фоизга бажарилиб, 11,3 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган.

Корхона маҳсулотлари Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Қирғиз Республикаси ва Афғонистонга экспорт қилиниши режалаштирилган. Айтилишича, бундай корхоналар Ўзбекистонда иккита, Марказий Осиёда эса тўртта бўлиб, мазкур лойиҳа ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради.

Ташриф чоғида давлат раҳбари иш жараёнлари ва маҳсулот сифати билан танишди. Шу ернинг ўзида корхонанинг 2026–2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури тақдимоти ўтказилди ҳамда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўргазмаси намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар