Украина Президенти Владимир Зеленский 13 февраль куни Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида қатнашиш учун Германияга етиб борди.
Учрашувларда у ҳамкор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказади, Украина ва Европа хавфсизлиги масалалари ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, конференция кун тартибида Украина–Германия қўшма учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш корхонасини кенгайтириш масаласи ҳам бор.






