АсосийЖамият

Тошкентда хонадон ёниб кетди

Шайхонтоҳур туманидаги шахсий уйлардан бирида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди.

'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

16 февраль куни соат 20:51 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Қутқарув техникалари воқеа жойига соат 20:54 да етиб бориб, ёнғинни бартараф этишга киришган. Ёнғин соат 21:29 да қуршаб олиниб, 21:38 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Вазият мутасаддилар томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар