АсосийЖамият

Тошкентда ипотека кредити лимити 480 млн сўмгача оширилади

2026 йилда ипотека дастурларини молиялаштириш учун 23 трлн сўм йўналтирилади.

'Тошкентда ипотека кредити лимити 480 млн сўмгача оширилади'ning rasmi

Президентнинг 16 февралдаги қарорига кўра, ипотека кредитларининг максимал миқдори оширилади.

Қарорга мувофиқ, маблағларнинг 12,2 трлн сўми давлат бюджети ҳисобидан, 7,8 трлн сўми тижорат банклари томонидан, 3 трлн сўми эса Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси АЖ маблағлари ҳисобига ажратилади.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида ипотека кредитининг энг юқори миқдори 480 млн сўм, ҳудудларда эса 380 млн сўм этиб белгиланмоқда. Шунингдек, ипотека кредитларини субсидиялаш учун 2,7 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, ушбу маблағлар ҳисобидан 73 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади, 30 мингга яқин фуқарога эса бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди

    Тожикистон президенти узоқ танаффусдан сўнг оммага кўриниб, расмий учрашувлар ўтказди.

    '2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:21

    2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

    Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.

    'Тошкентда муддати ўтган тиббий реагентлар савдоси тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    Тошкентда муддати ўтган тиббий реагентлар савдоси тўхтатилди

    Ҳозирда экспертиза ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонга январь ойида қарийб 1 миллион турист келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:20

    Ўзбекистонга январь ойида қарийб 1 миллион турист келди

    2026 йилнинг биринчи ойида 950 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонга саёҳат мақсадида ташриф буюрди. Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошган.

    'Администрациядан олинган Умарова педагогика университетига ректор бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Администрациядан олинган Умарова педагогика университетига ректор бўлди

    Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимида олти ой ишлаган Ҳилола Умарова Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.

    'Рамазон ойида нечта масжидда таровеҳ ўқилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:02

    Рамазон ойида нечта масжидда таровеҳ ўқилиши маълум бўлди

    Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 20 мингга яқин Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилади.