АсосийЖамият

Украина Александр Лукашенкога санкция қўллади

Mазкур қарор Беларусь раҳбарияти Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушини қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, Россияга халқаро санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани билан изоҳланган.

'Украина Александр Лукашенкога санкция қўллади'ning rasmi

Бугун, 18 февраль куни Украина Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога нисбатан шахсий санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, мазкур қарор Беларусь раҳбарияти Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган урушини қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, Россияга халқаро санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани билан изоҳланган.

Зеленскийнинг билдиришича, 2025 йилда Беларусь ҳудудида Россия ҳарбийлари томонидан ҳужум дронларини бошқариш тизимлари жойлаштирилган. Бундан ташқари, 3 мингдан ортиқ Беларусь корхонаси Россия ҳарбий саноати эҳтиёжлари учун маҳсулот ва технологиялар етказиб бермоқда. Шунингдек, Беларусь ҳудудида ўрта масофали “Орешник” ракеталарини жойлаштириш учун инфратузилма тайёрланаётгани маълум қилинган.

Жорий этилган санкциялар Лукашенкога берилган Украина давлат мукофотларини бекор қилишни, унинг активларини музлатишни, савдо-иқтисодий операцияларни тўхтатишни, транзит ва молиявий операцияларга чекловлар қўйишни назарда тутади. Шунингдек, хусусийлаштириш, давлат харидлари, айрим мулкий ва корпоратив битимлар ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларида чекловлар белгиланган. Санкцияларнинг асосий қисми 10 йил муддатга амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ҳукуматига Рамзан Қодиров ҳам худди Николас Мадуро каби ҳибсга олиниши кераклигини айтган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:43

    Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

    Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва яна 3 вазир лавозимидан олинган эди.

    'Роналду яна “Ал-Наср” таркибига киритилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Роналду яна “Ал-Наср” таркибига киритилмади

    Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги Аркадағга қарши жавоб ўйини учун таркибга киритилмади.

    'Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради

    Ейбогнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19 февралга ўтар кечаси 00:15 да бошланади.

    'Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди

    Ҳозирда аёлнинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий муассасага юборилгани, болага зарар етмагани ва у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани билдирилди.

    'Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди

    Қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 15:59 да қуршаб олиниб, 16:02 да тўлиқ бартараф этилган.

    'Афғонистонда “Толибон”га қарши отишмада 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Афғонистонда “Толибон”га қарши отишмада 4 киши ҳалок бўлди

    Афғонистонда “Афғонистон озодлик фронти” жангчилари томонидан “Толибон”га қарши 15–16 февраль кунлари кетма-кет икки ҳужум уюштирилди.