АсосийЖамият

2025 йилда болаларга нисбатан 19 та жиноят иши қўзғатилди

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълумотларига кўра, ҳисобот йил давомида омбудсман номига 1 934 та мурожаат келиб тушган.

'2025 йилда болаларга нисбатан 19 та жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025-йил давомида болалар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 19 та жиноят иши ва 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасидаги йиғилишида маълум қилинди.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълумотларига кўра, ҳисобот йил давомида омбудсман номига 1 934 та мурожаат келиб тушган. Шунингдек, 35 та шахсий қабулда 141 нафар фуқаро билан мулоқот ўтказилиб, 98 та мурожаат кўриб чиқилган. Давлат органлари томонидан бола ҳуқуқлари бузилиши юзасидан 36 та таъсир ҳужжати (2 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома, 25 та хулоса ва 3 та суд ҳужжати устидан протест) киритилган.

Интернет мониторинги орқали аниқланган ҳолатлар бўйича 23 та жиноят ва 28 та маъмурий иш қўзғатилган. Шу билан бирга, 20 та жиноят ишини қўзғатиш рад этилган қарорлар бекор қилиниб, қўшимча текширувга юборилган.

Ҳисобот даврида 403 млн 745 минг сўмлик алимент қарздорлиги ундиришга ёрдам берилган, 52 нафар ётим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага ИД-карта расмийлаштиришда кўмак кўрсатилган. Шунингдек, 20 нафар имконияти чекланган бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, реабилитатсия хизматлари ташкил этилган ва хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 45 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар