АсосийЖамият

Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Рамазон ойи муносабати билан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

'Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади'ning rasmi

28 февраль куни ҳукуматнинг 72-Ф сонли фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, жорий йилнинг 13–14 март кунлари бутун республика бўйлаб “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда бошқа ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Умумхалқ ҳашари жума ва шанба кунларига тўғри келмоқда.

Маълумот учун, 2018 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, ҳашарлар фақат Президентнинг тегишли қарори ёки ҳукумат қарори мавжуд бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар ихтиёрийлик асосида ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар