АсосийДунё

Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди

Москва Ереваннинг Европа Иттифоқига яқинлашувидан норози.

'Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди'ning rasmi

Россия агар Арманистон Европа Иттифоқи билан яқинлашиш сиёсатини давом эттирса,

газ, нефть маҳсулотлари ва ишлов берилмаган олмосларни божсиз етказиб бериш бўйича келишувни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри Сергей Сивилив томонидан Арманистон ҳукуматига юборилган хатга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, огоҳлантирув мазмунидаги ҳужжат 25 май куни Ереванга юборилган. Унда Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан интеграцияни кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка хавф туғдираётгани таъкидланган.

2013 йилги келишув хавф остида

Россия ва Арманистон ўртасидаги мазкур келишув 2013 йил декабрида имзоланган бўлиб, унга кўра Москва Ереванга газ, нефть маҳсулотлари ва олмосларни экспорт божларисиз етказиб бериб келаётган эди.

Шу билан бирга, ушбу маҳсулотларни учинчи давлатларга қайта экспорт қилиш тақиқланган. “Коммерсантъ”нинг ёзишича, Москва ҳозирги геосиёсий шароитда бу тартибни сақлаб қолишни “имконсиз” деб ҳисобламоқда.

Арманистон Россия ёқилғисига қаттиқ қарам

Нашр муаллифлари қайд этишича, Арманистон деярли тўлиқ Россия газига боғланган. Мамлакат нефть маҳсулотларининг асосий қисмини ҳам Россиядан импорт қилади.

Келишув бекор қилинса, Арманистон Россия олдидаги молиявий мажбуриятларини сақлаб қолиши мумкин. Хабарда айтилишича, шартномага кўра, келишув тўхтатилган тақдирда ҳам компенсация ёки қарз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунча амал қилади.

Россия Арманистон фуқаролари учун имтиёзларни ҳам бекор қилиши мумкин

26 май куни Пётр Толстой ҳам Арманистонга нисбатан кескин баёнот берди.

Унинг айтишича, агар Арманистон Россиянинг стратегик иттифоқчиси мақомидан воз кечса, арман фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан яшаш ва соддалаштирилган тартибда ишлаш имкониятлари бекор қилиниши мумкин.

“Агар Россия узоқлашишни бошласа, бу Арманистон учун жуда оғир оқибатларга олиб келади”, — дея Толстойнинг сўзларини келтирган “Интерфакс”.

Москва ва Ереван ўртасидаги муносабатлар совумоқда

Сўнгги ойларда икки давлат муносабатларида таранглик кучайиб бормоқда. Май ойида Россия Арманистондан келадиган айрим товарлар, жумладан, вино, коньяк, мева-сабзавот ва гул маҳсулотларига чекловлар жорий этган эди.

Аввалроқ Владимир Путин ҳам Ереван Европа Иттифоқи ёки Евросиё иқтисодий иттифоқи бўйича аниқ танлов қилиши кераклигини билдирганди. Унинг таъкидлашича, шундан кейин Москва икки томонлама муносабатлар бўйича “тегишли хулосалар” чиқаради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:34

    Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда

    Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.

    'Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 04:01

    Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда

    Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.