АсосийЖамият

Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 28 май куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги айрим жойларда кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 30-35 даража, 30 май куни эса 38 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. 30-31 май кунлари шамол тезлиги кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати айрим кунлари 38 даражагача исийди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланади. Фақат 28 май куни Тошкент вилоятида ва 1 июнь куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 37 даражагача етади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳафтанинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. 3 июнь куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-31 май кунлари 40 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 28 май ҳамда 1-3 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Қолган кунлари ҳаво асосан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи 37 даражагача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28 май ҳамда 1-4 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 15-30 даража оралиғида бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:05

    Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди

    Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида қарийб 600 минг киши, жумладан мамлакат президенти ва бош вазир қариндошларининг маълумотлари ҳам ошкор бўлган.

    'Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 14:06

    Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми?

    Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 27.05.2026 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.