АсосийЖАМИЯТ

Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

Ижтимоий тармоқларда пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар фейк экани маълум қилинди.

'Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди'ning rasmi

Огоҳлантирилишича, бундай хабарлар орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлари, банк карта маълумотлари ва аккаунтларига кириш ҳуқуқи ўғирланиши мумкин.

Мутахассислар фуқароларни фақат расмий манбаларга ишонишга чақирмоқда. Шунингдек, шубҳали ҳаволаларга ўтмаслик, номаълум сайтларга шахсий ёки банк маълумотларини киритмаслик тавсия этилган.

Бундан ташқари, “шошилинч тўлов”, “вақт чеклови” каби ҳиссий босим орқали ишонтиришга қаратилган хабарларга алданмаслик сўралган.

    Бошқа янгиликлар