АсосийЖамият

Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади

Фармонда қайд этилишича, 2027 йил 1 январга қадар диссертация ҳимояси бўйича эълон берилган изланувчиларга илмий даражалар эски тартиб асосида берилади.

'Ўзбекистонда илмий даража беришда бир қатор тартиблар бекор қилинади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб илмий даражалар бериш тизимида бир қатор бюрократик тартиблар бекор қилинади. Бу Президентнинг “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 98-сонли фармонида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан қуйидаги талаб ва тартиблар амалиётдан чиқарилади:

— мустақил изланувчилардан ташқари ҳолларда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш;

— Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳимоя ҳақида эълон бериш;

— диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;

— ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича DSc диссертацияси натижалари асосида монография чоп этиш;

— диссертация авторефератини нашр қилиш;

— илмий натижалар амалиётга жорий қилингани ҳақида хулоса олиш;

— диссертацияни Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашида илмий экспертизадан ўтказиш;

— ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини ОАК томонидан тасдиқлаш;

— таълим ва илмий фаолият учун жалб қилинган хорижлик мутахассисларнинг илмий даража ҳужжатларини нострификация қилиш.

Шунингдек, хорижда олинган илмий даража ҳужжатлари Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан тўғри тан олинади.

Фармонда қайд этилишича, 2027 йил 1 январга қадар диссертация ҳимояси бўйича эълон берилган изланувчиларга илмий даражалар эски тартиб асосида берилади.

Бундан ташқари, 2027 йилдан илмий даража берувчи кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:37

    Байденнинг аудиоёзувлари АҚШда янги сиёсий можарога сабаб бўлди

    АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден мемуарлари учун ёзиб олинган шахсий суҳбатлари аудиоёзувларини ошкор қилишни тақиқлаш учун судга мурожаат қилди.

    'Белгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Белгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди

    Белгияда оғир хасталикни бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароси муваффақиятли равишда ватанга қайтарилди.

    'Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани айтилди

    Ижтимоий тармоқларда пенсия учун қўшимча маблағ ажратилаётгани ҳақида тарқалаётган хабарлар фейк экани маълум қилинди.

    'Қурбон ҳайити муносабати билан юзлаб беморларга юқори технологик операциялар ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:04

    Қурбон ҳайити муносабати билан юзлаб беморларга юқори технологик операциялар ўтказилди

    2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра, 194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилган бўлиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

    'Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:05

    Литвада давлат реестрларидан 600 мингга яқин фуқаронинг шахсий маълумотлари сиздирилди

    Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида қарийб 600 минг киши, жумладан мамлакат президенти ва бош вазир қариндошларининг маълумотлари ҳам ошкор бўлган.

    'Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:24

    Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    “Ўзгидромет” 28 май куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.