Президент Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Қайд этилишича, Мирзиёев саммитда кузатувчи давлат раҳбари мақомида қатнашади.
Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, амалий шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олган.






