АсосийЖамият

Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади

Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида рақамли трансформация жараёнлари изчил давом этмоқда.

'Миллий кутубхонада сунъий интеллект асосида янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

Шу доирада Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сунъий интеллект технологиялари асосида янги тизимларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Миллий кутубхона фаолиятини рақамли трансформация қилиш ва интерактив хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган қатор вазифалар белгиланган. Асосий эътибор китобхонларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, сунъий интеллект ёрдамида китобхонлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш, уларга мос тавсиялар бериш ва ахборот қидириш жараёнларини тезлаштирувчи дастурий ечимлар ишлаб чиқилади. Бу эса фойдаланувчилар учун зарур маълумотларни топиш ва манбалардан фойдаланиш жараёнини анча енгиллаштириши кутилмоқда.

Шунингдек, 2027 йил 1 августга қадар ахборот ресурсларини кенг кўламда рақамлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида автоматик таниб олиш тизимларини жорий этиш, нашрларни электрон каталоглаштириш ва таснифлаш жараёнларини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган.

Қарор лойиҳасида интерактив хизматлар сонини кўпайтириш, халқаро ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чоралари ҳам белгиланган. Бу эса Миллий кутубхонани халқаро ахборот маконига интеграция қилишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, “Маърифат маркази” биносининг бир қисмини китобхонларга хизмат кўрсатиш учун Миллий кутубхонага ажратиш таклиф этилган. Шу билан бирга, “Очиқ осмон остидаги кутубхона” форматида “Китобхонлар хиёбони”ни ташкил этиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:45

    Отабек Муҳаммадзоҳид ва Муниса Ризаевага “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди

    Хонандалар Муниса Ризаева ва Отабек Муҳаммадзоҳид “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Бир қатор санъаткорларга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди

    Ўзбекистонда бир қатор санъат намояндалари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:15

    Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

    Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, амалий шерикликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш масалалари ўрин олган.

    'Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Ҳайит куни фарзандини калтаклагани айтилган ота ҳақидаги хабар тасдиқланмади

    Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабат билдирди.

    'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда Gentra ёниб кетди

    Маълум қилинишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

    'Россия “Толибон” билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Россия “Толибон” билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув имзолади

    Россия ва Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади