АсосийДунё

Франция XVII–XVIII асрларга оид “Қора кодекс”ни расман бекор қилди

Қарор депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди ва мамлакатнинг мустамлакачилик давридан қолган ҳуқуқий меросини бартараф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

'Франция XVII–XVIII асрларга оид “Қора кодекс”ни расман бекор қилди'ning rasmi

Кеча, 28 май куни Франция Миллий ассамблеяси XVII–XVIII асрларга оид “Қора кодекс”ни расман бекор қилди. Қарор депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди ва мамлакатнинг мустамлакачилик давридан қолган ҳуқуқий меросини бартараф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

“Қора кодекс” Людовик XIV даврида ишлаб чиқилган бўлиб, Франция колонияларида қуллик тизимини тартибга солувчи ҳужжатлар мажмуаси ҳисобланган. Унда қуллар “инсон эмас, балки мулк” сифатида баҳоланган ва уларни сотиш, сотиб олиш ҳамда мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган.

Гарчанд Францияда қуллик 1848 йилда расман бекор қилинган бўлса-да, мазкур кодекс матни ҳуқуқий архивларда сақланиб қолган ва расмий жиҳатдан амалда ҳисобланиб келган.

Янги қонун лойиҳаси Гваделупа депутати Макс Матиазан томонидан илгари сурилди. Ташаббус парламентдаги деярли барча сиёсий кучлар томонидан қўллаб-қувватланган. Фақат “Миллий бирлашув” партияси овоз бериш жараёнида иштирок этмаган.

Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қарорни республика қадриятларига зид бўлган тарихий изларни йўқотиш ва тенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаган.

Шунингдек, Франциянинг денгиз орти ҳудудлари вакиллари метрополия ҳамда чекка ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тафовутлар ҳануз сақланиб қолаётганини таъкидлади. Улар тўғридан тўғри компенсация эмас, балки таълим, инфратузилма ва ижтимоий дастурларга сармояларни кўпайтиришни сўраган.

Франция президенти Эммануэль Макрон эса бу масалани “эътиборсиз қолдириб бўлмайди” деб атаган. Бироқ у тўлиқ компенсация ғоясига эҳтиёткорона ёндашган.

“Бу тарихий жиноятни тўлиқ қоплаб бўлмайди”, — деган Макрон.

“Қора кодекс”нинг бекор қилиниши асосан рамзий ва тарихий аҳамиятга эга қарор сифатида баҳоланмоқда. У Франциянинг мустамлакачилик ўтмиши билан боғлиқ ҳуқуқий қолдиқларни тугатиш ва республикада тенглик тамойилларини яна бир бор тасдиқлашга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:17

    ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Конго Демократик Республикасида тарқалаётган Эбола вирусини назоратга олиш мумкинлигини билдирди.

    'АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:28

    АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди

    Якуний қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ҳали тасдиқланмаган.

    'Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 12:25

    Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

    Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

    'Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 11:38

    Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас

    Исландия яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди. Бу ҳақда “Iceland Monitor” нашри хабар берди.

    'Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 02:59

    Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди

    Исроил армияси Ғазо сектори шимолига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида “Ҳамас”нинг ҳарбий қанотига яқинда раҳбар этиб тайинланган Муҳаммад Одеҳ ўлдирилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 16:24

    Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.