АсосийДунё

ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Конго Демократик Республикасида тарқалаётган Эбола вирусини назоратга олиш мумкинлигини билдирди.

'ЖССТ раҳбари Конгодаги Эбола вирусини тўхтатиш мумкинлигини айтди'ning rasmi

У мамлакатга ташрифи давомида конголикларга мурожаат қилиб, касалликка қарши курашда халқаро ҳамжамият ёрдам беришини таъкидлаган.

“Бу касалликни тўхтатиш мумкин. Биргаликда биз бу авж олган эпидемияни енгиб ўтамиз”, деган ЖССТ раҳбари.

Ташкилот маълумотларига кўра, 15 май куни эълон қилинган янги эпидемия бошланганидан буён Конго Демократик Республикасида 10 та тасдиқланган ва 223 та гумон қилинган ўлим ҳолати қайд этилган. Вирусни юқтирганлар сони эса минг нафардан ошган.

ЖССТ ҳақиқий кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини билдирмоқда. Чунки вирус маълум вақт аниқланмасдан тарқалган бўлиши эҳтимоли бор.

Маълумот учун, бу Конго тарихидаги 17-Эбола эпидемияси ҳисобланади. Мамлакатда ушбу вирус илк бор 1976 йилда аниқланган.

Ҳозирги эпидемияда ўлим даражаси 24,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу Эбола вируси бўйича ўртача глобал кўрсаткич — 50 фоиздан паст.

Мутахассислар ҳозирча Bundibugyo штамми учун тасдиқланган даво мавжуд эмаслигини айтмоқда. Шу билан бирга, ЖССТ вакцина ва даволаш усуллари бўйича клиник синовларни бошлашни тавсия қилган.

Қўшни Уганда эса Эбола билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганидан кейин Конго билан чегарасини ёпишини маълум қилди. ЖССТ эса бундай чоралар ноқонуний ўтишларни кўпайтириб, касалликни назорат қилишни қийинлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Франция XVII–XVIII асрларга оид “Қора кодекс”ни расман бекор қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Франция XVII–XVIII асрларга оид “Қора кодекс”ни расман бекор қилди

    Қарор депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди ва мамлакатнинг мустамлакачилик давридан қолган ҳуқуқий меросини бартараф этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

    'АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:28

    АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ бўйича келишувга яқинлашди

    Якуний қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ҳали тасдиқланмаган.

    'Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 12:25

    Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

    Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

    'Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 11:38

    Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас

    Исландия яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди. Бу ҳақда “Iceland Monitor” нашри хабар берди.

    'Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди'ning rasmi

    Дунё 28.05.2026 02:59

    Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди

    Исроил армияси Ғазо сектори шимолига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида “Ҳамас”нинг ҳарбий қанотига яқинда раҳбар этиб тайинланган Муҳаммад Одеҳ ўлдирилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 16:24

    Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.