АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ келишув юзасидан ўтказилган учрашувни ҳеч қандай якуний қарорсиз якунлади. Бу ҳақда The New York Times нашри АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли манбага таяниб хабар берди.
Манбага кўра, вазият хонасида бўлиб ўтган учрашув тахминан икки соат давом этган. Бироқ муҳокамалар якунида Эрон билан янги келишув бўйича аниқ қарор қабул қилинмаган.
Маъмуриятдаги айрим расмийлар келишувга яқинлашилганини таъкидламоқда, бироқ ҳали ҳам муҳокама қилинаётган масалалар мавжуд. Жумладан, Эрон билан боғлиқ молиявий масалалар ва айрим шартлар бўйича келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.
The New York Times қайд этишича, ушбу жараён АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, музокаралар давом этмоқда.






