АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 85 фоизини ташқи, 15 фоизини эса ички қарз ташкил этмоқда.

'Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди'ning rasmi

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чораги якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга етган.

Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 39,8 миллиард доллари ташқи қарзлар ҳиссасига тўғри келса, 7,2 миллиард доллари ички қарзлардан иборат. Шу тариқа давлат қарзининг 85 фоизини ташқи, 15 фоизини эса ички қарз ташкил этмоқда.

Вазирлик таҳлилига кўра, давлат қарзининг ўсиши асосан ташқи қарзлар ҳисобига кузатилган. Сўнгги бир йил ичида ташқи қарз ҳажми 4,2 миллиард долларга ошган.

Маълумотларга кўра, ташқи қарз маблағларининг 19,7 миллиард доллари бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилган. Қолган қисми эса иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштиришга сарфланган.

Жумладан, ёқилғи-энергетика соҳасига 5,6 миллиард доллар, қишлоқ ва сув хўжалигига 3,3 миллиард доллар, транспорт тармоғига 3 миллиард доллар ҳамда уй-жой-коммунал хўжалигига 3,2 миллиард доллар ажратилган. Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларга жами 3,6 миллиард доллар йўналтирилган.

Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 624 миллион доллар, кимё саноатини ривожлантириш учун эса 607 миллион доллар жалб қилинган.

Ташқи қарзнинг асосий қисми халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, Ўзбекистоннинг World Bank олдидаги қарзи 9,04 миллиард доллар, Asian Development Bank олдидаги мажбуриятлари эса 8,3 миллиард долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, мамлакатнинг ялпи ташқи қарзи 82 миллиард доллардан ошган бўлиб, унинг 40,5 миллиард доллари давлат секторига, 41,7 миллиард доллари эса банклар ва корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот импортига чеклов киритилмаганини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот импортига чеклов киритилмаганини маълум қилди

    Россияга ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини хавфсиз ва узлуксиз етказиб бериш бўйича томонлар ўртасида техник музокаралар олиб борилмоқда.

    'Хитой лоукостери Ўзбекистонга киришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:10

    Хитой лоукостери Ўзбекистонга киришни режалаштирмоқда

    Хитойнинг авиакомпанияларидан бири "Spring Airlines" Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун 5 та омбор қурилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун 5 та омбор қурилади

    Сел-сув омборлари Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қурилади.

    'Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

    Президент фармонига мувофиқ, солиқ хизматлари босқичма-босқич электрон форматга ўтказилади.

    'Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:11

    Наманганда 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик ўтказилди

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

    'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади'ning rasmi

    Жамият 29.05.2026 04:48

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Ҳиндистон билан муҳим босқични якунлади

    Бу ҳақда бош музокарачи Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.