АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

'Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилояти Қува туманида Nexia-2 ва Onix автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани ҳақида вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, “Пахтакор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-105 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 189-километрида 1977 йилда туғилган Nexia-2 ҳайдовчиси автозаправка шаҳобчасидан чиқиб, қарама-қарши ҳаракат йўлагига ўтиб кетган. Шу пайт ўз йўналишида ҳаракатланаётган Onix автомобили билан тўқнашув содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси Ю.И. олинган жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этгани қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар