Тошкент шаҳрининг Сергели туманида икки кишининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Darakchi.uz'га маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 21 май куни содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2004 йилда туғилган қиз ҳамда 1975 йилда туғилган Хитой фуқароси вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми — қасддан одам ўлдириш билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятни содир этганликда гумонланаётган 1998 йилда туғилган шахс, ўқитувчи, процессуал тартибда ушланган. Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






