АсосийЖамият

Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди

Улар давлат хавфсизлигига таҳдид солган шахслар сифатида баҳоланган.

'Россия 8 нафар марказий осиёликни фуқароликдан маҳрум қилди'ning rasmi

Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотига кўра, қарор 2023 йил 28 апрелда қабул қилинган “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги федерал қонун асосида чиқарилган.

Фуқаролиги бекор қилинганлар орасида Твер вилоятида яшаган шахс ҳам бор. У Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсга Россия ҳудудида ноқонуний яшашга ёрдам берганликда айбланмоқда.

Шунингдек, Тула вилоятида яшаган шахс ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилган. Бурятияда истиқомат қилган шахс эса миллатчилик ғояларини тарқатганликда айбланган.

Олтой ўлкасидан бўлган яна бир неча шахс енгил тан жароҳати етказиш ва калтаклаш билан боғлиқ жиноятлар учун бир неча бор жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Тюмень вилоятида яшаган уч нафар шахс “антироссия кайфиятини” тарғиб қилиш ва этник гуруҳлар ўртасида можаро қўзғатишга чақириқ қилгани учун фуқароликдан маҳрум этилган.

Архангельск вилоятида истиқомат қилган яна бир шахс эса миллатлараро ва этник-диний кескинликни кучайтиришга шароит яратганликда айбланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:20

    Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

    'Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:22

    Алишер Қодиров: Бошланғич таълимни бошқа тилда ўқитиш — бола манфаатига зид

    Алишер Қодиров мактабгача тайёрлов курслари ҳамда мактабнинг бошланғич синфларида таълимни она тилидан бошқа тилда олиб бориш масаласига кескин муносабат билдирди.

    'Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:50

    Тошкентда Ўзбекистоннинг илк интерактив болалар музейи очилди

    Тадбирда Буюк Британиянинг "1001 Inventions" ташкилоти продюсери Аҳмед Салим ҳам иштирок этди.

    'Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:42

    Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Хабарга асосан, ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 2 та автонарвон жалб этилган.

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 01.06.2026 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.