АсосийЖАМИЯТ

Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

Ҳодиса оқибатида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳат олган.

'Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди'ning rasmi

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида кучли шамол оқибатида ҳаво шари бошқарувни йўқотиб, бир нечта уйлар томига қулади. Оқибатда уч киши жароҳатланган.

Маълум қилинишича, ҳаво шари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистондан олиб борилган. Ҳодиса оқибатида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳат олган.

Ҳозирда жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар