АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюради.

'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 июнь кунлари амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев "Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл" шиори остида ўтадиган XXIX Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди.

Президент ўз чиқишида жаҳон иқтисодиётидаги бугунги вазият, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари хусусида фикр билдириши кутилмоқда.

Ташриф дастуридан Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ҳам ўрин олган. Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари мамлакатда барпо этилаётган биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:55

    Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади

    Мернинг айтишича, у раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ҳам оила ва иш ўртасида мувозанатни сақлаши мумкинлигини кўрсатишни истайди.

    'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 17:39

    Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди

    Лойиҳа доирасида жами 29 та туннель, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 04:44

    Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди

    Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.