АсосийБУ ҚИЗИҚ

Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади.

'Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади'ning rasmi

Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимида йўловчилар учун янги тартиб жорий этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади. Бу транспорт картаси, банк картаси, смартфон ёки бошқа контаксиз тўлов воситалари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ижтимоий ёки транспорт картаси орқали имтиёзли ва бепул қатнов ҳуқуқига эга фуқаролар ҳам валидатор орқали ўз мақомини тасдиқлаши лозим.

Ҳукумат қарорида шаҳар жамоат транспортини модернизация қилиш чоралари ҳам назарда тутилган. Хусусан, ҳайдовчи билан бирга камида 60 нафар йўловчи ташиш имкониятига эга ҳамда «Евро-5» ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган автобус, электробус ва троллейбусларни импорт қилиш учун қатор имтиёзлар жорий этилмоқда.

Белгиланишича, 2027 йил 31 декабрга қадар мазкур турдаги транспорт воситалари мамлакатга олиб кирилганда улар учун утилизация йиғимига нол ставка қўлланилади. Бу эса шаҳар автобус паркларини янгилаш жараёнини жадаллаштириши кутилмоқда.

Қарор билан шаҳар автобус йўналишлари тушунчасига ҳам ўзгартиш киритилди. Энди шаҳар чеккасидан транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаларига мувофиқ 12 километргача чиқувчи йўналишлар ҳам шаҳар автобус йўналишлари сифатида эътироф этилади.

Бундан ташқари, Транспорт вазирлигига 2026 йил 1 сентябрга қадар жамоат транспорти ва шаҳар атрофи электр поездлари учун интеграциялашган тўлов тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди. Мазкур тизим доирасида "электропоезд – автобус" ва "электропоезд – метро" каби ягона тариф режаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 11:37

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 08:30

    Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

    Қуёшда содир бўлган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:11

    Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади

    Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб 220 та умумтаълим мактабида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:52

    Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 4 июнь куни ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

    'Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 03.06.2026 15:20

    Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди

    У Самарқандда операция қилинди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 03.06.2026 02:53

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.