Форс кўрфази ҳудудида АҚШ ва Эрон ўртасида дрон ва ракета зарбалари алмашинуви кузатилди. Бу ҳолат минтақадаги кескинликни янада кучайтирган навбатдаги воқеа сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозига учирилган Эроннинг тўртта бир йўналишли ҳужум дронини уриб туширган. Шунингдек, Горук ва Қешм оролларида жойлашган Эрон қирғоқ кузатув радаp станцияларига зарба берилгани билдирилди.
Эрон томони эса Кувайтдаги икки АҚШ ҳарбий-ҳаво базаси ва Баҳрайндаги АҚШ денгиз кучлари объектларига баллистик ракеталар учирганини маълум қилди. CENTCOMга кўра, етти ракетадан олтитаси тўсиб қолинган, биттаси эса нишонга етиб бормаган.
Маҳаллий расмийлар Кувайт халқаро аэропортига уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва 60 дан ортиқ киши жароҳат олганини билдирди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) эса ушбу ҳужумга алоқадорликни рад этди.
CENTCOM эса Эроннинг даъволарини рад этиб, аэропортга қилинган зарбани “атайлаб ва ҳисобланган ҳужум” деб атади.






