АсосийДУНË

Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди

Иштирокчилар ҳукуматни ёшлар муаммоларига эътибор қаратишга чақиришди.

'Ҳиндистонда интернет ҳазили сиёсий ҳаракатга айланди: “Тараканлар партияси” намойиш ўтказди'ning rasmi

Нью-Деҳли марказида шанба куни “Тараканлар партияси” тарафдорлари иштирокида йирик намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, бир неча ҳафта олдин интернетда ҳазил сифатида пайдо бўлган ҳаракат қисқа вақт ичида Ҳиндистон ёшлари норозилигининг рамзига айланган.

Намойиш Жантар-Мантар майдонида ўтказилиб, ҳаракатнинг ижтимоий тармоқлардан реал майдонга чиқишдаги илк катта синови бўлди. Ташкилотчилар онлайн қўллаб-қувватлов ҳақиқий сиёсий таъсирга айлана оладими-йўқми, шуни аниқлашга ҳаракат қилди.

Йиғинга асосан ёшлар ташриф буюриб, таракан ниқоблари ва плакатлар билан чиқишди. Айрим иштирокчилар эса таълим ва тенг имкониятлар рамзи сифатида миллий байроқ ва китоблар олиб келишди.

Ҳаракат пайдо бўлишига Ҳиндистон Олий суди раиси Сурья Кантнинг танқидчилар ва ишсиз ёшларни тараканларга қиёслаган баёноти сабаб бўлган. Бу сўзлар жамоатчиликда кенг норозиликка сабаб бўлган.

Шундан сўнг Бостон университети талабаси Абхиджит Дипке ушбу ифодани сатирик сиёсий ҳаракатга айлантирган.

“Тараканлар партияси” тез орада интернетда оммалашиб, миллионлаб обуначиларни тўплади. Ҳаракат тарафдорлари ишсизлик, коррупция ва таълим тизимидаги муаммоларга эътибор қаратишни талаб қилиб келмоқда.

Шанба кунги намойишда асосий талаб сифатида таълим вазири Дхармендра Прадҳаннинг истеъфоси илгари сурилди. Бироқ акция тез орада кенгайиб, ёшларнинг иқтисодий қийинчиликлари ва келажак имкониятлари чекланганига қарши умумий норозиликка айланди.

Иштирокчилар “Тараканлар келяпти — Дхармендра Прадҳан кетяпти!” деган шиорлар билан чиқиш қилиб, ҳукуматни ёшлар муаммоларига эътибор қаратишга чақиришди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?'ning rasmi

    ДУНË Бугун 07:29

    Арманистон сайловлари: мамлакат қайси йўлни танлайди — Ғарбми ёки Россиями?

    Арманистон Москва томонидан иқтисодий босим кучайган шароитда Ғарб билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

    'Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:32

    Ливанда ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар сони ошиб бормоқда

    Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3600 кишига етди

    'Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 15:32

    Африкада Эбола эпидемияси кучаймоқда

    Эбола эпидемияси 1976 йилдан буён қайд этилган тўртинчи энг йирик касаллик тарқалиши эканини маълум қилди.

    'Путин Зеленский билан учрашувни рад этди'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 12:29

    Путин Зеленский билан учрашувни рад этди

    Путин “қуруқ гаплар билан вақт йўқотиш”га ҳожат йўқлигини таъкидлади.

    'Германияда ўзбекистоликларга ноқонуний Шенген визаларини сотган тўда қўлга тушди'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 11:20

    Германияда ўзбекистоликларга ноқонуний Шенген визаларини сотган тўда қўлга тушди

    Гумонланувчилар Шенген визаси учун 2 минг евро, авиачипта учун эса яна 2 минг евродан ҳақ олган.

    'Ҳиндистондаги ёнғинда 13 нафар хорижлик, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган'ning rasmi

    ДУНË 06.06.2026 06:03

    Ҳиндистондаги ёнғинда 13 нафар хорижлик, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган

    Ушбу ҳодиса оқибатида 20 дан ортиқ хорижлик турли даражада жароҳат олган.