АсосийЖАМИЯТ

Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Туркияда фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларида гумон қилиниб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган. У Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

У фуқароларга хорижий давлатларга ишга жойлаштириш бўйича лицензиясиз фаолият юритиб, уларни АҚШ ва Европа давлатларида юқори маошли иш билан таъминлашни ваъда қилган ҳамда ишончга кириб, катта миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани айтилган.

Мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 135-модда (одам савдоси) бўйича жиноят содир этиб, қочиб юрган яна бир шахс ҳам ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Расмийларга кўра, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида яна бир қатор қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:44

    Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди

    Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

    'Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:06

    Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди

    Жиноятда гумонланаётган шахс вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида инспектор бўлиб ишлагани аниқланди.

    'Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 06.06.2026 16:22

    Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди

    Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

    'Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 06.06.2026 13:29

    Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди

    Ҳодиса ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.