АсосийЖАМИЯТ

Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади

Мернинг айтишича, у раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ҳам оила ва иш ўртасида мувозанатни сақлаши мумкинлигини кўрсатишни истайди.

'Япония мери тарихда илк бор туғруқ таътилига чиқади'ning rasmi

Япониянинг Киото префектурасидаги Явата шаҳри мери Шоко Кавата мамлакат тарихида лавозимда ишлаб туриб туғруқ таътилига чиққан илк мер бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда CNN маълумот берди.

Хабарда қайд этилишича, 35 ёшли мер сентябрь ойида илк фарзандини дунёга келтиради. У туғруқдан олдин 6 ҳафта ва туғруқдан кейин 8 ҳафта таътил олишни режалаштирган. Унинг вазифаларини бу даврда мер ўринбосари бажаради.

Каватанинг қарори Японияда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Мамлакат қонунчилигида сайланган амалдорлар учун туғруқ ёки ота-оналик таътилини тартибга солувчи алоҳида ҳуқуқий механизм мавжуд эмас.

Мернинг айтишича, у раҳбарлик лавозимларидаги аёллар ҳам оила ва иш ўртасида мувозанатни сақлаши мумкинлигини кўрсатишни истайди. Унинг фикрича, бу бошқа аёлларни ҳам юқори лавозимларга интилишга руҳлантириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1-синфга қабул 20 июндан бошланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:07

    1-синфга қабул 20 июндан бошланади

    6 ёшли болалар учун эса мактабгача тайёрловнинг мажбурий бир йиллик гуруҳлари фаолият юритади.

    'Ўзбекистон МТЖ бугун Нидерландияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:30

    Ўзбекистон МТЖ бугун Нидерландияга қарши майдонга тушади

    Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Нидерландия миллий терма жамоасига қарши учрашувни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошлайди.

    'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 17:39

    Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди

    Лойиҳа доирасида жами 29 та туннель, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 07.06.2026 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.