АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 8 июнь куни соат 13:50 атрофида Қарши туманидаги Чаман маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув бўлинмалари жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ёнғин келиб чиққан бўлиб, айни вақтда уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    Бошқа янгиликлар