АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Солиқ инспекциясида фаолият юритувчи икки нафар инспектор пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, мазкур инспекторлар ўзаро тил бириктирган ҳолда хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорга "Чилонзор буюм бозори комплекси" акциядорлик жамиятидан учта савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилган.

Улар ўзларининг танишлари орқали тадбиркорга тегишли масъулияти чекланган жамиятни очиқ савдо тендерида ғолиб деб топтириш ва савдо дўконларини ижарага бериш бўйича шартномаларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида солиқ инспекторлари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни коррупция ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Маълум қилинишича, мурожаат этувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:40

    Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

    'Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:09

    Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди

    Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 17:25

    Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорати тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди.

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.